ЖССТ ниқоб режимига қайтишга чақирди

Олам

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Аданом Гебреисус дунё бўйлаб COVID-19 билан касалланишнинг кучайгани муносабати билан ниқоб тақиш ва эмлашни давом эттиришга чақирди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.

Унинг сўзларига кўра, коронавирус ва грипп билан касалланиш икки ҳафтадан бери ошиб бормоқда ва бу тенденция давом этиши кутиляпти.

ЖССТ раҳбари одамларни тестдан ўтишга ва тиббий ёрдам сўрашга ундаган, шунингдек, COVID-19 учун даволаниш оғир касаллик ва ўлимнинг олдини олиши мумкинлигини эслатган. 

“Ниқоблардан фойдаланиш, масофани сақлаш, ҳамма коронавирус ва гриппга қарши эмланганлигига ишонч ҳосил қилиш керак”, дея қўшимча қилган Гебреисус.

У расмийларни ишончли тестлар, даволаш усуллари ва вакциналардан фойдаланишни таъминлашга, шунингдек, ҳолатларнинг кўпайишини кузатишни давом эттиришга ва аҳолини хабардор қилишга ундаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 20 декабрь кунидан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида оммавий тадбирларда қатнашиш учун ниқоб тақиш тартиби жорий этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ коронавирус COVID-19

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг