Қаришга қарши аъло даражадаги восита

Бу қизиқ

image

Кулги иммунитетни ошириб, асаб тизимини бир маромга олиб келади, умрни узайтириб, шубҳасиз, кайфиятни кўтаради. 

Шифокорларнинг аниқлашича, кулги – кўпгина касалликларни даволовчи ажойиб восита. Абу Али ибн Сино “Бемор кулаётган лаҳзаларида юз фоиз соғлом одам ҳолатида бўлади!” деган эди.

Олимлар кулгини тадқиқ этишга жуда жиддий киришган: уни ўрганиш учун алоҳида соҳани ҳам белгилаган. У гелатология деб аталади.

Бир йил давомида кунига 10 дақиқа кулги билан умрингизга бир йил умр қўшасиз. Бунинг сабаби, кулганимизда юзнинг 80дан ортиқ мушаклари иштирок этади. Шунинг учун кулгини қаришга қарши аъло даражадаги восита дея аташ мумкин. Юз мушакларини машқ қилдириш ажинлар ва юз шакли ўзгаришини енгишда ёрдам беради.

Кулгининг яна бир фойдали жиҳати: гарвардлик профессорлар тадқиқот ўтказиб, бу жараён бизни шамоллашлардан асрашини, касалликлар эҳтимоли 50 фоизга камайишини аниқлади. Чунки бу жараёнда ўпкада қон айланиши яхшиланади. Бундан ташқари, кулги бронхиал астма касаллиги хуружини енгишда ҳам ёрдам беради. Кулги вақтида ҳавонинг ўзига хос ҳаракати аъло даражадаги профилактика саналади.

Агар кўп кулсангиз, бу орқали озиш ҳам мумкин. Кунига бор-йўғи 15 дақиқа давомида кулиш ойига 2 килограмм вазндан халос бўлишга ёрдам беради. Юқоридаги фикрдан келиб чиқиб, 15 дақиқа ёрдамида кулсангиз, бадантарбия машқлари ўрнини босган бўлар экансиз. Албатта, ҳар иккисини бажарган маъқул!

Шунга қарамай, чексиз вақт давомида кулиб бўлмайди. Инсон организми кўпи билан бир соат кулгига чидай олади. Бу олимлар тадқиқотлари билан исботланган. Бундан ташқари, кулги ижтимоий муносабатларнинг ажойиб элементидир. Кулги ёрдамида ўз-ўзимизни ҳимоя қилишимиз, маъқуллаш каби ҳисларни билдиришимиз мумкин. Кулиш орқали суҳбатдошда ўзимизга нисбатан меҳрни уйғотамиз ва жамият билан муносабатларни йўлга қўямиз.

Франциялик шифокор Феликс Бремон кулгини подагра ва жигар касалликларини даволашда анча қулай восита, деб ҳисоблайди. Норвегиялик профессор Карла Рудалянинг тадқиқотларига кўра, кулги кўкрак қафасини мустаҳкамлайди, елка мушакларини ривожлантиради, умуман олганда кулги инсон организмига ўзига хос ғайрат бағишлайди.

Ҳақиқатан ҳам, кулги кўплаб ҳаётбахш хусусиятга эга. Эҳтимол шунинг учун ҳам Америкада ҳазил-мутойиба терапевтик уюшмалари ташкил этилган. Невропатолог Барри Битман психонейроиммунология (ҳиссиётнинг иммунитет тизимига таъсир этишини ўрганувчи соҳа) асосчиларидан биридир. У кулги терапияси организмнинг иммун функцияларини мустаҳкамлашга ёрдам беради, деб ҳисоблайди. Шу жумладан, кулги жиддий касалликларга қарши табиий ҳимоя воситаси саналади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг