Ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 11-13 март кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. 

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8 даража илиқ, кундузи 17-19 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 11 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 12-13 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-12 мартда -3/2 даража, 13 мартда 0/-5 даража, кундузи 11 мартда 8-13 даража, 12-13 мартда 6-11 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 11 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 12-13 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 11 мартда кечаси 5-10 даража, кундузи 13-18 даража, 12-13 мартда кечаси 3-8 даража, кундузи 7-13 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 11-12 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 13 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 11 мартда 13-18 даража, 12-13 мартда 8-13 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 11-12 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 13 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-12 мартда 5-10 даража, 13 мартда 3-8 даража, кундузи 11 мартда 13-18 даража, 12-13 мартда 9-14 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 11 ва 13 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 12 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11 ва 13 мартда 2-7 даража, 12 мартда 5-10 даража, кундузи 11 мартда 11-16 даража, 12-13 мартда 7-12 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 11-12 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 13 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиш хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 мартда кечаси -2/3 даража, кундузи 5-10 даража, 12 мартда кечаси ва кундузи 0-5 даража, 13 мартда кечаси ва кундузи 0/-5 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг