Ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 11-15 март кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, бугун, 11 март куни ҳудудларнинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий вилоятларида ва кечга яқин Қашқадарё, Самарқанд вилоятларининг баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 15-20 даража илиқ бўлади.

Эртага, 12 март куни республиканинг кўпчилик вилоятларида ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиққача пасаяди.

11-12 март кунлари республикалинг айрим жойларида момақалдироқ бўлиши мумкин.

13 март куни ёмғир ёғади. Ёғингарчилик асосан фақат кечаси ва эрталаб кузатилади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида кундуз куни ҳам ёмғир ёғиши мумкин.

14 мартда республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида  бироз ёмғир ёғади, айрим жойларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Республика шимолида ва жанубида ёғингарчилик кутилмайди.

13-14 март кунлари республика ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади ва 14 мартга келиб, ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиққача, кундузи 3-8 даража илиққача пасаяди.

15 мартда республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 3 даража  совуқ-2 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11-12 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди.

Жавоҳир Йўлдашов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг