Ҳанда Эрчелни ҳибсга олишга ордер берилди

Олам

image

Истанбул Республика Бош прокуратураси гиёҳвандлик иши доирасида туркиялик актриса Ҳанда Эрчелни ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳақда бугун, 25 март куни “Cumhuriyet” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳибсга олиш қарори чиқарилганда Ҳанда Лондонда бўлган ва ҳозирда севгилиси Онур Гувенатам билан вазият юзасидан тушунтириш бериш учун Туркияга қайтмоқда. Актриса ўзининг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида берган илк баёнотида таълим олиш учун хорижда эканини билдирган.

“Таълим сабабли тахминан бир ойдан бери чет элда бўлиб турибман. Кеча кечқурун сизлар каби мен ҳам ОАВда чиққан хабар орқали бу масаладан хабардор бўлдим. Ҳолатга ойдинлик киритиш учун ортга қайтиб, зарур тушунтиришлар ва кўрсатма бераман. Мен ўз ватанини севувчи, давлатига ва Туркия адолат тизимига ишонадиган инсонман. Вазият тез орада аниқлашишига ишонаман”, деган у.

Истанбулда олиб борилаётган тергов доирасида жами 16 кишига нисбатан шундай қарор чиқарилган. Ҳозирда улардан 14 нафари қўлга олинган. Мазкур ҳибсга олиш қарори бизнес оламининг таниқли вакиллари Ҳоқон Сабанжи ва унинг укаси Карим Сабанжи, шунингдек, “Галатасарой” футбол клубининг собиқ раҳбари Бурак Олмос, “Бешиктош” футбол клубининг собиқ раҳбари Фикрат Ўрмон, собиқ модель Гузиде Дуран ҳамда модель Дидем Сойданларга ҳам чиқарилган.

Қайд этиш жоиз, Ҳанда Эрчел ва Ҳоқон Сабанжи 3 йил давом этган ишқий муносабатини 2025 йил август ойида тугатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Истанбул Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Контрабанда, наркотик ва иқтисодий жиноятларни тергов қилиш бюроси томонидан олиб борилган тергов доирасида 17 киши ҳибсга олинганди. Уларнинг орасида бир нечта машҳур номлар ҳам бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул гиёҳвандлик ҳибсга олиш Ҳанде Эрчел

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг