Ҳарбий қисм қоровули бошлиғини отиб ўлдириб қўйди
Олам
−
16 Март 36128 1 дақиқа
Кеча, 15 март куни Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидаги 21742-сонли ҳарбий қисмнинг техник ҳудуди қорвули отган ўқ тасодифан бошлиғига тегиб, уни ўлдириб қўйди. Бу ҳақда “Hronika” хабар берди.
Қайд этилишича, соат тахминан 19:35 да қоровулнинг учинчи постида идоравий қўриқлаш ходими отувчи Ж.A. тасодифан 7,62 мм калибрли СКС карабинидан ўқ узган. Ўқ қоровул бошлиғи Б.Ж. га тегиб кетган.
Жабрланувчи оғир аҳволда Гвардейский посёлкасидаги ҳарбий госпиталга етказилган. Бироқ, шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, 20:18 да унинг вафот этгани қайд этилган.
Таъкидланишича, ҳодиса иштирокчиларининг иккаласи ҳам ҳарбий хизматчилар эмас, балки Мудофаа вазирлиги идоравий қўриқлаш хизматининг фуқаролик, яъни эркин ёлланма ходимлари бўлган.
Ҳозирда, ҳодиса юзасидан барча ҳолатлар аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 13 март куни Қирғизистон Бош прокуратураси ҳузуридаги суд ижрочилари хизмати раҳбар ўринбосари Кубаничбек Капалов ўзини отиб ўлдирганди.
Live
Барчаси