Ҳарбий қисмда отишма содир бўлди. Қурбон бор
Олам
−
16 Апрель 33580 1 дақиқа
Қозоғистоннинг Павлодар шаҳридаги Миллий гвардияга қарашли ҳарбий қисмда содир бўлган отишма оқибатида ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, яна бири яраланди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, шартнома асосидаги ҳарбий хизматчи ўзига бириктирилган қуролдан ўқ узган. Оқибатда у воқеа жойида ҳалок бўлган, яна бир шартнома асосидаги ҳарбий эса жароҳат олган.
Айни пайтда ҳодисанинг аниқ сабаблари тўлиқ аниқланмаган бўлиб, воқеа юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Жабрланган ҳарбийга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги Иркештам чегара постида 22 ёшли ҳарбий хизматчи ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганди.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель