Ҳоким дўстлари совға қилган машинани ҳокимиятга берди (видео)

Олам

image

Қирғизистонда Ўш шаҳри ҳокими Женишбек Токторбаев унга совға қилинган машинани ҳокимият ихтиёрига топширди. Бу ҳақда “Kabar” хабар берди.

Маълум қилинишича, Женишбек Токторбаевнинг Жалолободдаги дўстлари унга “Toyota Land Сruiser 300” русумли автомобилни совға қилган. Шаҳар ҳокими идорасининг баёнотига кўра, ҳоким совғани шахсий мулк сифатида сақлаш ўрнига Ўш шаҳар ҳокимлигига ўтказишга қарор қилган.

Унинг айтишича, давлат халққа хизмат қилади ва шунинг учун совға шаҳар аҳолиси манфаатлари йўлида фойдаланилиши керак. 

Маълумот учун, Токторбоев ушбу лавозимга 2025 йил 23 январда тайинланган эди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Ўш шаҳар ҳокими Женишбек Токторбоевга хизмат автомашинасини совға қилгани ҳақида хабар берилган эди. Очиқ манбаларга кўра, ҳокимга тақдим этилган расмий автомобиль Хитойда ишлаб чиқарилган, бозор қиймати 17-18 минг АҚШ доллари бўлган LiXiang 19 моделидир. Ҳозирги курс бўйича бу тахминан 1 миллион 800 минг сомни ташкил қилади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ҳокимият машина Ҳоким

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг