Ҳусанов гол урган ўйинда “Манчестер Сити” ғалаба қозонди (видео)

Спорт

image

Англия кубоги 4-раунди доирасида “Манчестер Сити” “Лейтон” меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда иккинчи таймда захирадан тушган ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов 56-дақиқада гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.

Учрашувда дастлаб биринчи таймнинг 16-дақиқасида мезбонлар футболчиси Донлининг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан кейин тўп Ортегага тегиб дарвозадан ўрин олди. Иккинчи тайм бошида захирадан ўйинга қўшилган ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов 56-дақиқада Рико Льюиснинг зарбасидан кейин бош аралаш елка билан гол урди. Аниқроғи, Льюиснинг зарбасидан кейин тўп Ҳусановга тегиб дарвозадан жой олди. 79-дақиқада яна бир захирадан ўйинга қўшилган футболчи Де Брюйне Грилишнинг узатмасидан сўнг, ҳисобни 2:1 кўринишига келтириб қўйди. Ўйин якунида ҳисоб бошқа ўзгармади ва шу тариқа, “шаҳарликлар” Англия кубоги кейинги босқичига йўл олди.

Маълумот ўрнида, “Манчестер Сити” ўзининг навбатдаги ўйинини 12 февралга ўтар кечаси Чемпионлар лигаси доирасида “Реал Мадрид”га қарши ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Абдуқодир Ҳусанов Англия кубоги Лейтон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг