Ҳусанов Лига кубоги ярим финали рамзий жамоасига кирди
Спорт
−
15 Январь 3613 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “Sofascore” портали талқинига кўра Англия Лига кубоги ярим финал учрашувлари рамзий жамоасидан жой олди.
Жорий йилнинг 13 январь куни бўлиб ўтган Англия Лига кубоги ярим финалида “Манчестер Сити” сафарда “Ньюкасл”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу учрашувда Абдуқодир Ҳусанов ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Кеча,14 январь куни бўлиб ўтган иккинчи ярим финалда “Челси” “Арсенал” жамоасига қарши баҳс олиб борди ва унда “Арсенал” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Sofascore” нашри ярим финал учрашувларининг рамзий жамоасини эълон қилди. Унда “Манчестер Сити”дан 3 нафар футболчи, жумладан, Абдуқодир Ҳусанов ҳам ўрин олди. Рамзий жамоада, шунингдек, “Арсенал”дан 4 нафар, “Челси”дан 3 нафар ва “Ньюкасл”дан 1 нафар футболчи жой олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинига юқори баҳо бериб, ўзбекистонлик футболчини клубнинг энг муваффақиятли трансферларидан бири сифатида эътироф этган эди.
Live
БарчасиТуркия ҳам “Тинчлик Кенгаши”га қўшилди
22 Январь