Ҳусанов “Манчестер Сити” машғулотларига қайтди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жароҳатдан тузалиб, жамоа машғулотларига қайтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Ҳусанов бир неча ҳафта олдин “Арсенал”га қарши ўйинда оёғидан жароҳат олган эди. Шундан сўнг, у шифокорлар назорати остида тикланиш жараёнини ўтказди ва барча тиббий тавсияларга амал қилди. Энди футболчи жамоа билан тўлиқ машғулотларни давом эттириши мумкин.

“Ҳусанов сўнгги кунларда жисмоний ҳолатини сезиларли даражада яхшилади. Энг муҳими, унда ўзига бўлган ишонч пайдо бўлди. Бироқ у ҳали 100 фоиз тайёр эмас. Биз бу ҳолатга эҳтиёткорлик билан ёндашяпмиз; уни зўрлаштирмоқчи эмасмиз”, дея таъкидлаган эди жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола.

Клуб тиббий жамоасининг фикрича, у тўлиқ тикланишга яқин. Агар ҳаммаси режадагидек кетса, ўзбекистонлик ҳимоячи ноябрь ойининг бошида майдонга қайтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳусанов “Манчестер Сити”нинг сўнгги ўйинларида ўнг қанот ҳимоясида ишончли ҳаракат қилаётгани сабабли жамоа мазкур позицияга футболчи сотиб олиш режасини вақтинча тўхтатганди.

Жаҳонгир Иномжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Манчестер Сити Ўзбекистон миллий терма жамоаси Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг