Ҳусанов ва Рейсни бир вақтда тушириш катта таваккал эди – Гвардиола

Спорт

image

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Лейтон Ориент”га қарши Англия кубоги доирасидаги баҳсдан кейинги матбуот анжуманида Абдуқодир Ҳусанов ҳақида гапирди.

“Режамда Рубен Диашни фақат 45 дақиқа ўйнатиш ўрин олган эди, чунки у яқинда жароҳатдан қайтганди. Мен иккита янги ўйинчи – Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Реисни бир вақтнинг ўзида ўйинга киритишни хоҳламадим. Бу жуда катта таваккал эди”, дейди Гвардиола.

 

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин якунига етган ўйинда “Манчестер Сити” меҳмонда “Лейтон”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида захирадан ўйинга қўшилган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов 56-дақиқада гол уришга муваффақ бўлди.

Маълумот ўрнида, Гвардиола шогирдлари навбатдаги баҳсни Тошкент вақти билан 12 февралга ўтар кечаси Чемпионлар лигаси доирасида “Реал Мадрид”га қарши ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Гвардиола Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг