Ҳусановнинг чемпионликни бой берган ўйини қандай баҳоланди
Спорт
−
20 Май 16316 1 дақиқа
Кеча, 19 май куни Англия Премьер-лигасининг 37-турида “Манчестер Сити” сафарда “Борнмут” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Шу тариқа “шаҳарликлар” чемпионлик курашида имкониятни бой берди.
Учрашув “Виталити” стадионида бўлиб ўтди. Мезбонлар 38-дақиқада Эванилсоннинг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, меҳмонлар сафида Эрлинг Холанд учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган, 90+4-дақиқада мувозанатни тиклади.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
“Sofascore” талқинига кўра, Ҳусановнинг ўйиндаги ҳаракатлари 6,7 балл билан баҳоланди. Бу “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши баҳолардан бири бўлди.
“Манчестер Сити”нинг очко йўқотиши натижасида, Лондоннинг “Арсенал” жамоаси 22 йиллик танаффусдан сўнг 2025-2026 йилги мавсум Англия Премьер-лигаси чемпиони бўлди.

Live
Барчаси