Навоийда шифокорга таҳдид қилган шахсга нисбатан маъмурий иш очилди

Жамият

image

Бир неча кунлар олдин ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида фуқаронинг шифокорга таҳдид қилгани тасвирланган видео тарқалган эди.

Бош прокуратура Матбуот хизматининг QALAMPIR.UZ мухбирига маълум қилишича, 2019 йил январь ойларида Навбаҳор тумани Арабхона маҳалласида яшовчи И.Э. ўзининг вояга етмаган фарзандини соғлиги ёмонлашиб даволатиш мақсадида Навбаҳор тумани Тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига олиб келган.

У фарзандини соғлиги яхши эмаслиги тўғрисида қабул бўлими навбатчи врачи А.Э.га мурожаат қилганида навбатчи врач А.Э. болалар шифокори эмаслигини, педиатр шифокори бошқа беморни кўраётганлигини унга телефон қилиб дархол чақирганлигини ва педиатр шифокор келгандан сўнг у келиб уни фарзандини кўришини маълум қилган. 

Шу пайт фуқаро И.Э. навбатчи шифокор А.Э.га таҳдид қилиб, “бу ер сенга тиббиёт институти эмас, жавобгарликни ҳис қиласанми, бор топиб кел, операция дейсан, текширяпти дейсан, сен ҳали ўйнашяпсанми, мол дўхтири” деган сўзлар билан шифокорга ҳақоратомуз сўзларни гапирган. (Мазкур ҳолат тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан ведиотасвирга олинган).  

Шифокор А.Э. ушбу ҳолат юзасидан аввал мурожаат этмаганлиги сабабли унинг аризаси Навбаҳор тумани ИИБ томонидан жорий йилнинг 8 июнь куни қайддан ўтказилган. Навбаҳор туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, 9 июнь куни фуқаро И.Э.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси билан маъмурий жавобгарликка доир иш қўзғатилиб, кўриб чиқиш учун Навбаҳор туман маъмурий судига юборилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят Бош прокуратура шифокорга таҳдид

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг