16 нафар ўзбекистонлик ва тожикистонлик Қозоғистондан чиқариб юборилди

Олам

image

Қозоғистонда Ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида 16 нафар хорижлик фуқароларнинг ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғуллангани аниқланди. Бу ҳақда “Polisia.kz” хабар берди.

Улардан етти нафари Ўзбекистон, тўққиз нафари Тожикистон фуқароларидир.

Улар Сатпаев шаҳрида ноқонуний ишлаб, маъмурий жавобгарликка тортилиб, суд қарори билан белгиланган талабларни бажармасдан, Қозоғистон миграция соҳасидаги қонунчилигини бузган.

Бундан ташқари, Тожикистоннинг икки нафар фуқароси Олмаота шаҳар суди томонидан чиқарилган ҳал қилув қарори талабларини бажармай, жавобгарликдан бўйин товлагани аниқланган.

“Қайд этиш жоизки, уларни ноқонуний меҳнат фаолиятига жалб қилган иш берувчилар ҳам қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади”, дейилади нашр хабарида.

Ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш мақсадида икки мамлакат фуқаролари Қозоғистондан мажбуран чиқариб юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москванинг Внуково халқаро аэропортидан 643 нафар Тожикистон фуқароси депортация қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Тожикистон Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made