9 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

Бу қизиқ

image

9-11 май кунлари Ўзбекистон ҳудудида сел-сув тошқин ҳодисаси юзага келади. Бу ҳақда Ўзгидромет директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев маълум қилди. 

Унга кўра, 9-11 май кунлари Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика бўйича шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

9-12 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

  • Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
  • Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

“Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Садоқат Ҳамраева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

сел-сув тошқини 9 та вилоят

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made