Абитуриентлар диққатига! Ўқишга киролмаганлар учун қўшимча қабул ўтказилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси баёнига мувофиқ, 2025/2026 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишларида қолган вакант ўринларга қўшимча қабул амалга оширилади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, жорий йилги кириш имтиҳонларида 56,7 балл ва ундан юқори натижа кўрсатган, бироқ талабаликка тавсия этилмаган, шу жумладан, рўйхатдан ўтишнинг иккинчи босқичида олий таълим ташкилоти ва бакалавриат таълим йўналишларини танламаган абитуриентларга қуйидаги имкониятлар яратилади:

  • Давлат олий таълим ташкилотларида қолган вакант бакалавриат таълим йўналишларига танловда иштирок этиш учун жорий йил 25 сентябрдан 3 октябрга қадар (шу куни ҳам) my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади;
  • рўйхатдан ўтган абитуриентлар тўплаган баллари кетма-кетлигига қатъий риоя қилинган ҳолда вакант ўринларга базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилади;
  • рўйхатдан ўтиш жараёнида фанлар мажмуаси мос бўлган бакалавриат йўналишини танлаш имконияти берилади;
  • танлов натижалари бўйича қайдномалар 2025 йил 8 октябрга қадар чоп этилиб, тегишли олий таълим ташкилотларига талабаликка қабул қилиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш учун етказилади.

Умумий қабул параметрларида вакант ўринлар қолган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича маълумотлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилда Ўзбекистонда табақалаштирилган тўлов-контракт миқдори олий таълим муассасаси ректорлари (директорлари) томонидан белгиланиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

имтиҳон Абитуриент бакалавриат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг