АҚШ ўзга сайёраликлар ҳақидаги архив маълумотларни эълон қилди
Олам
−
08 Май 7965 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп ваъда қилган номаълум учар жисмлар ҳақидаги файлларни нашр этиш бошланди. Бугун, 8 май куни Пентагон сайтида ўнлаб фото, видео ва матнли ҳужжатлар жойлаштирилди.
“Бу ерда архивланган материаллар тўла аниқланмаган ҳолатларни акс эттиради. Бу эса ҳукумат кузатилган ҳодисалар бўйича якуний хулоса чиқара олмаганини англатади”, дейилади хабарда.
Эълон қилинган файллар орасида “Аполлон-12” миссияси вақтида Ойда олинган суратлар ҳам бор. Кадрларда кичик нуқталарга ўхшаш объектлар кўринган.
Идора янги ҳужжатлар ҳар ҳафтада эълон қилиб борилишини ҳам маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ собиқ президенти Барак Обама “агар ҳукумат ҳақиқатан ҳам ўзга сайёраликлар билан учрашганида, буни узоқ вақт сир сақлаб туролмасди”, деган эди. Унинг ушбу баёнотидан кейин Трамп Ердан ташқари ҳаёт ҳақидаги маълумотларни очиқлашга ваъда берди.
Ойбек Рустамов
Live
Барчаси