АҚШ ва Украинанинг Туркиядаги музокаралари бекор қилинди – ОАВ
Олам
−
19 Ноябрь 4723 1 дақиқа
Бугун, 19 ноябрь куни Туркияда бўлиб ўтиши режалаштирилган АҚШ Президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ва Украина Президенти Маъмурият раҳбари Андрей Ермак ўртасидаги музокаралар бекор қилинди. Бу ҳақда “The Economist” журналисти Оливер Керролл Х (собиқ Тwиттер) даги саҳифасида хабар берган.
Керроллнинг таъкидлашича, учрашув бекор қилинишига асосий сабаб Украинада энергетика соҳасида юзага чиққан коррупция можароси бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, Украина мухолифат партиялари Ермакнинг истеъфога чиқишини талаб қилмоқда. Уларнинг фикрича, расмий доиралардаги шаффофликнинг йўқлиги ва коррупция ҳақидаги айбловлар Ермакнинг сиёсий ишончлилигини жиддий заифлаштирган.
Учрашувнинг бекор қилиниши “Трамп режаси” контекстида кутилмаган қадам сифатида баҳоланмоқда. Уиткофф ва Ермак мулоқоти тинчлик жараёнини олдинга силжитиши мумкинлиги айтилган эди.
Агар коррупция можароси тасдиқланса, бу Ермакнинг сиёсий мавқеига жиддий таъсир қилиши мумкин. Айрим мухолифат вакиллари аллақачон унинг истеъфосини талаб қилмоқда.
Керроллнинг пости ҳозирча расмий манбалар томонидан тасдиқланмаган. Музокараларнинг бекор қилингани юзасидан АҚШ ёки Украина томонидан расмий изоҳ берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 18 ноябрь куни Украина Президенти Владимир Зеленский Россия билан тинчлик музокараларини фаоллаштириш мақсадида Туркияга ташриф буюришини эълон қилганди.
Қобилова Комила
Live
Барчаси