АҚШ виза талабгорларини саралаш учун махфий “фильтр” жорий қилди – ОАВ

Олам

image

АҚШ Давлат департаменти вақтинчалик виза олиш учун ариза топширувчиларни текширишнинг янги тартибини жорий этди – энди улар иккита мажбурий саволга жавоб бериши керак бўлади. Бу ҳақда Давлат департаментининг ички кўрсатмасига таяниб, “The Guardian” хабар берди.

Ушбу кўрсатмага кўра, АҚШдан вақтинчалик виза олмоқчи бўлган аризачилар консуллик ходимига ўз мамлакатида жабр кўрмагани ва у ерга қайтишдан қўрқмаслигини маълум қилиши керак. Агар улар тасдиқ жавобини берса ёки ушбу саволларнинг биронтасига жавоб беришдан бош тортса, виза рад этилиши эҳтимоли сезиларли даражада ортади.
 
Мақолада айтилишича, Давлат департаменти АҚШнинг бутун дунёдаги элчихона ва консулликлари ходимларига тартибни ўзгартиришни ҳамда ариза берувчилардан уйга қайтишдан қўрқмасликлари ҳақидаги тасдиқни талаб қилишни топширган. Эндиликда бу суҳбатни давом эттириш учун мажбурий шарт ҳисобланади.

Шундай қилиб, аризачилар консулнинг қуйидаги иккита саволига жавоб бериши шарт:

  • Сиз фуқаролигингиз бўлган ёки охирги доимий яшаш жойингиз бўлган мамлакатда зўравонлик ёки шафқатсиз муомалага дучор бўлганмисиз?
  • Фуқаролигингиз бўлган мамлакатга қайтганингизда зўравонлик ёки шафқатсиз муомалага дучор бўлишдан қўрқасизми?

Нашрнинг ёзишича, янги тартиб “виза олиш жараёнида одамлар ўз шахси ҳақида нотўғри маълумот бериш” ҳолатларини камайтиришга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ҳукумати грин-карта лотереясида иштирок этиш қоидаларини янгилашни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ виза фильтр

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг