АҚШда 450 млн йиллик ҳайвоннинг “олтин” қолдиғи топилди

Бу қизиқ

image

Олимлар АҚШнинг Нью-Йорк штатида илгари номаълум бўлган денгиз ҳайвони турига мансуб, ҳайратланарли даражада “олтин” рангли қолдиқларини аниқлади. Ушбу турга Lomankus edgecombei номи берилган. Бу организмлар Ерда 450 миллион йилдан ортиқ вақт аввал яшаган. Бу ҳақда Cell хабар берди.

Кўпчилик қолдиқлардан фарқли ўлароқ, одатда чўкинди жинсларда босим остида сақланиб қоладиган бундай намуналар ўз анатомиясини ўзгартирмаган. Уларнинг жуда кичик таналари миллионлаб йиллар давомида секин-аста металл – пирит билан алмашган, натижада шакли деярли бузилмаган ҳолда сақланиб қолган.

Оксфорд университети палеобиологи Люк Пэррининг тушунтиришича, пирит кислородсиз муҳитда органик моддаларни парчаловчи бактериялар фаолияти натижасида ҳосил бўлади. Улар ажратиб чиқарадиган газ темир билан реакцияга киришиб, сульфид ҳосил қилади.

“У ерда сақланиб қолган ҳайвон жасадлари пирит ҳосил бўлиши учун айнан шароит вужудга келадиган кичик оролчаларни эслатади”, дейди Люк Пэрри.

Натижада тадқиқотчилар уч ўлчамда жуда мукаммал сақланган қолдиқлар мажмуасига эга бўлган. Бу бўғимоёқлилар инқирози даврида яшаган, “қўшимча” оёқларнинг мўйлов, қисқич ва тишсимон тузилмаларга айланиш эволюциясига гувоҳ бўлган мавжудотлар анатомиясини имкон қадар аниқ тасаввур қилиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Греция ва Албания чегарасидаги сульфидли ғор ичида улкан ер ости ўргимчак колонияси ва гигант қўшма тўр топилганди. Дунёдаги энг катта ўргимчак тўри 100 квадрат метрдан ортиқ майдонни эгаллайди. Ғорга киришдан олдин тахминан 50 метр наридаги ҳудуд доимий қоронғу, йўлак тор ва паст, туби эса сульфидга бой дарё билан қопланган. Баъзи тўр қисмлари ипак ва ўргимчаклар оғирлигидан девордан ажралиб тушган.


Мақола муаллифи

Теглар

қолдиқ Люк Пэрри Lomankus edgecombei

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг