АҚШда сифилис билан касалланганлар сони рекорд даражага етди

Саломатлик

image

2022 йилда Қўшма Штатларда 200 мингдан ортиқ сифилис касаллигига чалиниш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Америка Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари маълумотларига таяниб, “Bloomberg” хабар берди

Қайд этилишича, 2022 йилда мутахассислар сифилис билан касалланишнинг 207 минг ҳолатини аниқлаган. Охирги марта бундай кўрсаткич 1950 йилда қайд этилган. 

Маълумотларга кўра, сўнгги 83 йил ичида АҚШда сифилис билан касалланишнинг энг юқори даражаси 1943 йилда содир бўлган. Ўша вақтда мутахассислар 575 минг инфекция ҳолатини аниқлаган.

Касалланиш ҳолатларининг минимал сони 2000 йилда (жами 31,6 мингта) қайд этилган. Бироқ, кейинчалик касалланиш даражаси фақат ошди ва 2022 йилда Қўшма Штатларда ўтган йилга нисбатан 17% кўпроқ сифилис билан касалланган беморлар аниқланди.

Таъкидланишича, бунга Америка расмийлари томонидан соғлиқни сақлаш муассасаларига ажратилаётган маблағларнинг қисқариши сабаб бўлган. Бундан ташқари, Қўшма Штатларда сифилис тарқалишининг тезлашишига ноқонуний моддаларни истеъмол қиладиган одамларнинг кўплиги таъсир кўрсатмоқда.

Маълумот учун, сифилис жинсий йўл билан юқадиган сурункали касаллик сифатида таснифланади. У тери ва шиллиқ пардалардан тортиб, ички аъзолар, бўғимлар, суяклар, асаб ва юрак-қон томир тизимларига (касаллик босқичига қараб) таъсир қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ сифилис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг