АҚШда вертолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
Олам
−
03 Январь 3146 1 дақиқа
Бугун, 3 январь куни Америка Қўшма Штатларининг Аризона штатидаги тоғларда хусусий вертолёт қулаб тушди. Оқибатда бортдаги 4 киши ҳалок бўлди. Қутқарувчилар ҳалокат жойига етиб боришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда штатнинг Пинал округи шериф офиси хабар берди.
“Соат 11:00 атрофида Пинал округи шериф офисига Супериор шаҳри жанубидаги Телеграф-Каньон яқинидаги тоғларда вертолёт ҳалокатга учрагани ҳақида хабар келиб тушди. Шериф офиси ходимлари воқеа жойига етиб бориб, ҳалокатга учраган хусусий вертолётни визуал равишда аниқлади”, дейилади хабарда.
Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши ва АҚШ Фуқаролик авиацияси бош бошқармаси (FAA) терговни ўз зиммасига олган. FAA хавфсизлик сабабли воқеа жойи устидаги парвозларни вақтинча чеклаган. ABC телеканали маълумотига кўра, вертолётда тўрт киши бўлган ва уларнинг ҳеч бири тирик қолмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилда авиаҳалокатлар оқибатида 418 киши вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Мониторингда камида 14 кишини сиғдира оладиган самолётлар ҳисобга олинган. Ушбу статистикага кўра, 2025 йилда авиация ҳодисаларида 352 нафар йўловчи, 33 нафар экипаж аъзоси ва 33 нафар бошқа шахс ҳалок бўлган.
Live
Барчаси