АҚШдан Самарқандга жўнатилган наркотик тўхтатиб қолинди

3-саҳифа

image

Самарқандда АҚШдан жўнатилган наркотик тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Божхона бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, курьерлик жўнатмалари орқали гиёҳвандлик моддаларининг олиб кирилиши ва реализациясига қарши навбатдаги тезкор-қидирув тадбир давомида Самарқанд шаҳрида яшовчи 2 нафар фуқаро АҚШдан юборилган, ичида 75 грамм оғирликдаги жами 68 дона “гашиш” мойи мавжуд бўлган электрон сигарет солинган жўнатмани қабул қилиб олаётган пайтда қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, республика божхоначилари томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар 208 та ҳолатда салкам 558 кг гиёҳвандлик воситалари аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Амударё орқали 10 кг гиёҳвандлик воситасини олиб ўтган афғонистонлик наркокурьер ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд наркотик Божхона бошқармаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг