Ал-Ақсода 10 минг нафар фаластинликка намоз ўқишга рухсат берилади
Олам
−
18 Февраль 1270 1 дақиқа
Исроил Рамазон ойи муносабати билан 10 минг нафар фаластинликка Аль-Ақсо масжиди ҳудудида ҳафталик намозларда қатнашишга рухсат беради. Бу ҳақда бугун, 18 февраль куни “Al Arabiya” хабар берди.
Қайд этилишича, ибодат қилиш учун олдиндан махсус кунлик ҳужжат олиш керак бўлади. Шунингдек, ёш бўйича чеклов жорий этилган: 55 ёшдан ошган эркаклар, 50 ёшдан ошган аёллар ҳамда 12 ёшгача бўлган болалар (қариндоши ҳамроҳлигида) масжидга кириши мумкин.
Аль-Ақсо Шарқий Қуддусда жойлашган бўлиб, ислом динидаги энг муқаддас масжидлардан бири ҳисобланади. Рамазон ойида бу ерда одатда юз минглаб фаластинликлар ибодат қилади.
Фаластин томони Исроилни Рамазон олдидан тайёргарлик ишларига тўсқинлик қилишда айбламоқда. Масжид имоми Шайх Муҳаммад ал-Аббосий эса унга мажмуага кириш бир ҳафтага тақиқланганини билдириб, бунинг сабаби очиқланмаганини билдирган.
Амалдаги тартибга кўра, яҳудийлар мажмуага ташриф буюриши мумкин, бироқ у ерда ибодат қилишга рухсат этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил полицияси Аль-Ақсо масжиди имомини ҳибсга олгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиАрманистонда отишма юз берди. Қурбон бор
18 Февраль