Албанияда СИ вазир “она бўлади”

Олам

image

Албанияда дунёдаги энг биринчи пиксел ва кодлардан тузилган, сунъий интеллект орқали ишлайдиган виртуал вазир “Диелла”нинг энди болалари ҳам пайдо бўлади. Бу ҳақда NDTV хабар берди.

Маълумотларга кўра, Албания Бош вазири Эди Рама парламентдаги ҳар бир Социалистик партия аъзоси учун биттадан 83 нафар ёрдамчи яратилишини айтган.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, “болалар”, яъни ёрдамчилар парламентда содир бўлаётган ҳамма нарсани ёзиб олади ва қонун чиқарувчиларни улар ўтказиб юборган муҳокамалар ва воқеалар ҳақида хабардор қилади.

“Биз бу ишда таваккал қилдик ва менимча, яхши иш қилдик. “Диелла”нинг энди 83 нафар фарзанди ҳам бўлади”, дейди Бош вазир.

СИ вазир ҳам бу ҳақда фикр билдириб, унинг мақсади амалдорларнинг ўрнига болаларини тайинлаш эмас, балки уларнинг янада самарали ишлашига ёрдам бериш эканини айтган. Унинг сўзларига кўра, сунъий интеллект ёрдамчилар коррупция хавфини ва потенциал инқирозларни фаол равишда аниқлай олади.

Қайд этилишича, тизим 2026 йилнинг охиригача тўлиқ ишга тушиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Албанияда парламент йиғилиши чоғида виртуал вазир “Диелла”нинг нутқи мухолифат депутатларининг салбий муносабатини келтириб чиқарган ва улар столларни уриб, Бош вазирга шишадан ишланган конституцияни улоқтирган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Албания СИ она бўлади

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг