Алишер Қодиров рецептсиз дори савдоси учун жавобгарликни кучайтиришни таклиф қилди
Жамият
−
15 Декабрь 2371 2 дақиқа
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Миллий тикланиш” демократик партияси етакчиси Алишер Қодиров дори воситаларини рецептсиз сотганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича таклиф тайёрланаётганини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзди.
Алишер Қодиров мамлакатда жуда катта фармацевтика бизнеси борлигини, унинг ҳисобига пул ишлашишини қайд этган ва одамларнинг саломатлиги эса биринчи даражали масала эмаслиги, асосийси – дори сотиш эканини танқид қилган.
“Агар қандли диабет билан оғриган одамда ҳеч бўлмаганда битта яра пайдо бўлса, у қаттиқ азоб чекади. Мана шундай бир беморни даволаш учун унга 5-6 млн сўмлик дори-дармон ёзилади. Буни ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз: вилоятлардан одамлар келиб, уларга дори-дармон ёзиб беришади, шундан сўнг улар бу қандли диабет билан бирга ўлишга ҳам тайёр. Бу 5 млн сўмлик дорилар таркибига нималар киришини кўрсангиз, БАДлар – биологик фаол қўшимчалар бўлиб чиқади. БАДларнинг диабетга қандай алоқаси бор?”
“У ерда” ўтирган одамлар айнан дори-дармон бизнеси билан шуғулланади. Баъзи дорилар одамга тетиклик ҳиссини берса, баъзилари яна нимадир бериши мумкин… Билмадим, ҳозир гап бу ҳақда эмас. Гап Ўзбекистонда касал одамни товарга айлантириш тушунчасининг ўзини йўқ қилиш кераклиги ҳақида кетмоқда.
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларига келсак: депутатлар ташаббус билан чиққач, жарималарни оширишнинг ўзи етарли эмас. Агар “қизил рецепт” тўхтатса ва таъсир кўрсатса, демак, дорихоналарда рецептсиз умуман сотиб олишнинг иложи бўлмаслиги учун антибиотиклар ва умуман барча дориларни “қизил рецепт”га ўтказиш керак,” дейди депутат.
Унинг қайд этишича, дори воситаларини рецептсиз сотишни тақиқловчи тартибнинг кучайтирилиши атрофида тарғибот ва қаршиликлар кўп бўлади. Чунки одамларни соғлиққа бўлган эҳтиёжини даромад манбаига айлантириб олган айрим “виждонсиз ватандошлар тоифаси” учун (халол ўз ишини қилаётган фармацевт, шифокор ва тадбиркорларимизга самимий ҳурматлар) дорихоналарда, қонуний-ноқонуний, самарали-самарасиз фарқи йўқ, тўсиқларсиз дори сотиш имконияти керак.
“Қандай дори ичиш кераклигини сиз эмас, шифокор ҳал қилиши шарт!” дейди партия етакчиси.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Электрон рецепт” билан бериладиган дорилар рўйхати қандай шакллантирилиши айтилади.
Live
Барчаси