Андижонда бекат ёниб кетди
3-саҳифа
−
06 Июнь 1552 1 дақиқа
Бугун, 6 июнь куни Андижон вилоятининг Андижон шаҳридаги бекатда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 16:20 да 112 тизими орқали шаҳарнинг “Яхши” МФЙ, Пирмуҳамедов кўчаси йўл бўйида жойлашган бекатда ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 16:25 да ҳодиса жойига етиб борган ва ёнғин соат 16:32 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида бекатнинг 20 квадрат метр майдони зарарланган.
Билдирилишича, ёнғинда тан жароҳати олган фуқаролар аниқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида ҳаракатланиб кетаётган юк автомобили ёнганди.
Live
Барчаси