Англия терма жамоаси ҳужумчиси ҳибсга олинди
Спорт
−
09 Декабрь 2630 1 дақиқа
Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клуби ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Иван Тони Лондондаги бар ҳомийсига бош билан зарба берганликда гумонланиб, полиция томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.
Манбага кўра, жабрланувчи Селфига тушиш учун Тонининг бўйнидан ушлаб олган, шундан сўнг 29 ёшли футболчи унга бош билан зарба берган. Гувоҳнинг сўзларига кўра, жабрланувчининг бурнидан қон кета бошлаган. У юзидаги жароҳатлар, жумладан, бурни ва бармоғи сингани учун даволанган.
“29 ёшли гумонланувчи воқеа жойида икки марта ҳужум қилиш ва битта тартибни бузишда гумон қилиниб, қўлга олинди. У гаров эвазига қўйиб юборилди, тергов давом этмоқда", дейилади Лондон полицияси баёнотида.
Тони Англия терма жамоасига охирги марта шу йилнинг июнь ойида чақирилган. Жорий мавсумда у “Ал-Аҳли” сафида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ юридик сабабларга кўра исми ошкор қилинмаган Англия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган собиқ Премьер-лига футболчиси жорий йилнинг 30 ноябрь куни кечқурун Лондоннинг Станстед аэропортида парвозга чиқишга уринаётганда Чегара қўшинлари томонидан ҳибсга олинган эди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь