Анталияда канат кабинаси қулаши ортидан 5 киши ҳибсга олинди

Олам

image

Туркия Адлия вазири Йилмаз Тунч Анталия шаҳрида канат кабинаси қулаши бўйича олиб борилаётган тергов доирасида беш киши ҳибсга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда у Х'даги саҳифасида ёзди.

“Мутахассисларнинг дастлабки хулосасини баҳолагандан сўнг, 14 нафар қўлга олинганлардан беш нафари ҳибсга олинди, саккиз нафарига нисбатан суд назорати ўрнатилди, яна бири қўйиб юборилди”, дея қайд этган Тунч.

IHA агентлиги маълумотларига кўра, ҳибсга олинганлар орасида Анталиянинг Кепез тумани раҳбари Месут Кожағоз ҳам бор. Аниқлик киритилишича, у аввалроқ канатни бошқарган ANET компаниясига раҳбарлик қилган.

Маълумот учун, ушбу канат 2017 йилда очилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 апрель куни Анталияда канат кабинаси қулаб тушганди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди. Умумий 17 киши жароҳат олди. Улар орасида Қирғизистон фуқароси ҳам бор.

Туркия Ички ишлар вазири Али Ерлиқоя эса одамларни канатдан қутқариш бўйича операцияда жами 543 нафар қутқарувчи иштирок этаётганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Анталия Йилмаз Тунч

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made