АПЛда иш ҳақи чегараси жорий этилиши мумкин 

Спорт

image

Англия Премьер-лигаси яқин ойларда клубларнинг иш ҳақи харажатларини чекловчи янги тизимни жорий этиш масаласида қарор қабул қилиши кутилмоқда. Маскур қарор Премьер-лига клублари орасида овозга қўйилади. Бу ҳақда “Тhe Times” нашри хабар берди.

Манбага кўра, 2023-2024 йилги маълумотларга асосланилса, бу лимит клубларга тахминан 550 миллион фунт стерлинг (630 миллион евро) сарфлаш имконини беради. Бироқ қарор кучга кириши учун 20 клубдан камида 14 таси уни қўллаб-қувватлаши лозим, бироқ “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари янги тизимга қарши чиқмоқда. Уларнинг фикрича, бу чеклов Европадаги рақобатбардошликка путур етказиши мумкин.

Ҳозирда Англияда умумий иш ҳақи лимити мавжуд эмас, бироқ UEFA Европа мусобақаларида қатнашувчи клубларга даромадларининг 70 фоизидан ортиғини маош ва трансферларга сарфлашни тақиқлайди. Шу сабабли, айрим жамоалар, жумладан, “Астон Вилла” ёзги трансфер ойнасида катта харажатли трансферни амалга оширолмаган.

Янги моделга кўра, клублар ўз даромадларининг 85 фоизидан ортиғини футболчиларга сарфлай олмайди. Шу билан бирга, Англия ўйинчилар ассоциацияси (PFA) бу ташаббусдан хавотирдалигини билдирмоқда, чунки бу ўйинчиларнинг маошларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Маълумот учун, мазкур таклиф бўйича якуний овоз бериш ноябрь ойида Премьер-лига клубларининг навбатдаги йиғилишида ўтказилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Англия UEFA Премьер-лига

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг