Арманистонда отишма содир бўлди. Қурбон бор (видео)
Олам
−
18 Февраль 1722 1 дақиқа
Бугун, 18 февраль куни Арманистон пойтахти Ереваннинг Ажапняк туманида содир бўлган отишмада ўн киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Armlife” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, етти киши тиббий марказга олиб кетилган, у ерда бир киши вафот этган, яна икки киши оғир аҳволда. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббий хизматлар отишма жойида ишламоқда. Ҳодиса тафсилотлари, шунингдек, ким ўт очгани ҳақида маълумот йўқ.
Отишма автомат ва тўппонча ёрдамида Абелян кўчаси, 9-уйда содир бўлган. Бир гуруҳ шахсларга қарши қотилликка уриниш ва қурол ҳамда ўқ-дориларни ноқонуний сақлаш, олиб юриш ва улардан фойдаланиш бўйича жиноий иш қўзғатилган. Отишма жойида бир нечта гильзалар, пичоқ ва ўқ тешиклари бўлган Lexus топилган. Полиция жабрланувчилар ва марҳумнинг шахсини, шунингдек, транспорт воситаси эгасини аниқламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистонда ҳокимиятни ағдаришга уриниш бўлган эди.
Live
БарчасиАрманистонда отишма юз берди. Қурбон бор
18 Февраль