Асаднинг Москвадаги иттифоқчилари Сурияда қуролли қўзғолон тайёрламоқда

Олам

image
Асад даврида маҳбусларни қатл эттиришда айбланган генерал ушланди north_east

Асад даврида маҳбусларни қатл эттиришда айбланган генерал ушланди

Россия Президенти Владимир Путин Суриянинг янги президентига ўз мамлакати билан ҳамкорликни давом эттиришга ваъда берди, бироқ сафдошлари билан Москвага қочган Башар Асадни экстрадиция қилишдан бош тортди. Бу ҳақда “The Moscow Times” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Асаднинг Москвадаги иттифоқчиларидан баъзилари мустабид тузумни ағдарганлардан ўч олишни орзу қилиб, янги ҳукуматга қарши қуролли қўзғолонлар тайёрламоқда.

“Reuters”га кўра, собиқ разведка бошлиғи Камол Ҳасан ва Асаднинг миллиардер амакиваччаси Рами Махлуф ҳозирда ўн минглаб жангарилардан иборат гуруҳлар тузиш ва Суриянинг қирғоқбўйи ҳудудларида қўзғолон уюштириш учун миллионлаб доллар сарфламоқда. Улар, шунингдек, диктатуранинг сўнгги кунларида қурилган 14 та ерости қурол-яроғ омборлари тармоғини назорат қилиш учун курашмоқда.

Унинг оиласига яқин тўртта манбага кўра, Асаднинг ўзи қочганидан кейин жамоат ҳаётидан анча узоқлашган. Бироқ унинг яқин атрофидаги бошқа юқори мартабали шахслар, ҳозирда Россияда, шу жумладан укаси Маҳер ҳам ҳокимият қўлдан бой берилганини қабул қилолмаяпти. Лекин улар бир-бири билан рақобатлашиб, алоҳида фаолият юритади. Ҳасан ва Махлуф ҳокимият учун курашаётган бошқа гуруҳлар билан бирга Сурия ва Ливанда тахминан 50 минг жангчидан иборат бўлинмалар тузиш умидида маблағ ажратмоқда. Бу жангчилар Сурияда озчиликни ташкил этувчи, лекин Асад даврида раҳбарлик лавозимларини эгаллаган диний исломий секта алавийлардир.

“Reuters” манбаларига кўра, Москвадаги Маҳер собиқ Асад аскарларининг ёрдамига умид қилмоқда, аммо ҳозирча ҳеч қандай фаол чоралар кўрмаган ёки қўзғолон учун маблағ ажратмаган. Текширув давомида агентлик мухбирлари Асад иттифоқчиларининг режалари ҳақида тўғридан тўғри маълумотга эга бўлган 50 га яқин одам билан суҳбатлашган, молиявий ва операцион ҳужжатларни кўздан кечирган, матн ва овозли хабарларни таҳлил қилган.

Ёрдамчилари Россия, Ливан ва БААда фаолият юритаётган потенциал исён ташкилотчилари потенциал тарафдорлари эътиборини тортиш учун бир-бири билан рақобатлашмоқда ва Асадни ҳокимиятга қайтариш ниятида эмас. Масалан, Ҳасан қўмондонлар ва маслаҳатчилар билан доимий равишда қўнғироқлар ва хабарлар алмашиб, ўз таъсирини йўқотганидан шикоят қилиб, Суриянинг кўпчилик алавийлар истиқомат қиладиган қирғоқбўйи қисмини қандай бошқариши бўйича улкан режалар тузади.

Сурия собиқ етакчиси диктатурасини ўн йилдан кўпроқ вақт давомида ўрганган тадқиқотчи Ансор Шоҳхуд Асад режими даврида бўлгани каби ҳокимият учун кураш ҳам давом этаётганини айтган.

“Аммо Асадни мамнун қилиш ўрнига, асосий эътибор унинг ворисини топиш ва алавийлар жамоасини назорат қилишга қаратилган”, дейди Ансор Шоҳхуд.

Сурия ҳукумати фитначиларга қарши туриш учун Асаднинг ҳам, янги президент Аҳмад аш-Шаранинг ҳам яқин ҳамкори Холид ал-Аҳмадни жўнатди. У Асаднинг ҳарбийлаштирилган кучлари раҳбари бўлган, бироқ болаликдаги дўсти аш-Шарага ўтган. Ал-Аҳмаднинг вазифаси собиқ аскарлар ва алавий тинч аҳолини уларнинг келажаги янги Сурияда эканига ишонтиришдир.

Аш-Шара жорий йил октябрь ойининг ўрталарида Москвага борди. Путин, бошқа нарсалар қаторида, у билан Латакия ва Тартусдаги Россия ҳарбий базаларини сақлаб қолиш ҳақида музокаралар олиб борди. Бу базалар Суриянинг ғарбий қисмидаги Ўрта Ер денгизи соҳилида, Тартус Ливан чегарасига нисбатан яқин жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия суди собиқ президент Башар Асадни 2011 йилда Дараа вилоятида намойишларни бостириш билан боғлиқ айбловлар бўйича сиртдан ҳибсга олишга ордер берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Башар Асад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг