Асакaда Очиқ эшиклар куни: “UzAuto Motors” коррупцияга қарши курашдаги натижаларини тақдим этди
Бизнес
−
09 Декабрь 3074 3 дақиқа
“UzAuto Motors” АЖнинг Асaкa заводида “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан “Аксилкоррупция ойлиги” доирасида очиқ эшиклар куни ташкил этилди. Тадбирда Андижон вилояти Асaкa тумани Адлия бўлими бошлиғи И.Эргашев, туман ИИБ жиноят-қидирув бўлими катта тезкор вакили капитан Б. Саттаров, Андижон давлат Техника Институти талабалари, Асaкa машинасозлик ва транспорт техникуми ўқувчилари, дилерлик корхоналари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
-Recovered-Recovered(12).jpg)
Тадбир аввалида “UzAuto Motors” АЖ Бош директори Янош Ковач компанияда коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар ва жамиятнинг бу борадаги позисияси ҳақида маълумот берди. У халқаро коррупция кўрсаткичлари, рейтинглар ва уларнинг аҳамияти, хусусан, Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига кираётган бир пайтда, бу рейтинглардагии ўринни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади. Унинг маълумотига кўра, Ўзбекистон глобал коррупцияга қарши кураш рейтингида 180 та давлат орасида 121-ўринда жойлашган бўлиб, 100 баллик тизимда 32 балл жамғарган.

Шундан кейин Комплаенс хизмати бош назоратчиси Ниёзбек Боймирзаев 2025 йилнинг 9 ойи бўйича натижалари юзасидан тақдимот қилиб, компаниянинг коррупцияга қарши сиёсати ва бу соҳада амалга оширилган ишлар самарадорлиги ҳақида батафсил маълумот берди. Сўнгги 3 йилда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан юритиладиган рейтингда 86 баллик ижобий натижага эришилгани, фаолият давомида 8 та сиёсат, 4 та тартиб, 2 та услубиёт, низом, йўриқнома ҳамда 1 та кодекс ишлаб чиқилгани қайд этилди.
.jpg)
Шунингдек, 41 нафар комплаенс хизмати ходими ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида онлайн ўқитилиб, сертификат олгани, комплаенс хизмати томонидан 400 га яқин контрагент ташкилотлар текширилган, улардан 28 тасига салбий хулоса берилгани ва жараён тўхтатилгани таъкидланди. Ходимларга коррупциявий хавф-хатар турлари тушунтирилиб, уларни беш йўналиш бўйича таҳлил қилиш амалга оширилгани айтилган.
.jpg)
Тадбир давомида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, декларациялар, хабарнома ва реестрларни юритиш жараёнининг тўлиқ рақамлаштирилгани, ходимлар комплаенс сиёсатлари, услубиёт ва йўриқномалар бўйича мунтазам ўқитилаётгани ҳам алоҳида таъкидланди. Келаси йилда сунъий интеллект тизимини жорий этиш режалаштирилаётгани, бу эса контрагентларни аниқлаш, коррупцион хавфларни камайтириш ва жараёнларни тўлиқ рақамлаштиришга хизмат қилишини тўғрисида маълумот берилди.
.jpg)
Шунингдек, вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ҳам сўзга чиқиб, коррупцияни камайтириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берди. Асaкa тумани Адлия бўлими бошлиғи И. Эргашев коррупцияга оид қонунчилик мазмуни ва амалиятдаги ўзгаришлар ҳақида гапирган бўлса, ички ишлар бўлими вакили ёшларга коррупция турлари ҳақида тушунтиришлар берди.
.jpg)
Тадбир якунида қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан батафсил жавоб олишди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь