“Башакшеҳир” Элдор Шомуродовни тўлиқ сотиб олди

Спорт

image

Истанбулнинг “Башакшеҳир” клуби ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг трансферини тўлиқ сотиб олди. Бу ҳақда “Zpor” хабар берди.

Қайд этилишуча, Туркия клуби ва Италиянинг “Рома"си ўртасида тузилган ижара шартномасида белгиланган 2,7 миллион евролик сотиб олиш банди фаоллашган. Эндиликда “Башакшеҳир” Шомуродовни бошқа клубга трансфер қилса, “Рома” битим суммасининг 10 фоизига эгалик қилади.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов “Башакшеҳир” сафида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. У айни дамда Туркия Суперлигасининг тўпурарлар жадвалида 1-ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

трансфер Элдор Шомуродов Башакшеҳир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг