Байденнинг пўписаси Исроилни хавотирга соляпти – “Axios” 

Олам

image

АҚШнинг Исроилга ўқ-дориларни етказиб беришни тўхтатиш ҳақидаги қарори Тель-Авивнинг ҲАМАС билан гаровга олинганларни қайтариш бўйича музокараларига ёмон таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда "Axios" портали Исроилнинг икки юқори мартабали расмийсига таяниб, хабар берди.

Қайд этилишича, Вашингтон ўтган ҳафтада Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига ҳужум уюштириш режалари туфайли ўқ-дорилар етказиб беришни тўхтатганини хабар қилди. Жумладан, Рафаҳга зарба беришда қўлланилиши мумкинлигидан қўрқиб, 2000 фунтлик бомбаларини жўнатмаган.

Бундан ташқари, Пентагон раҳбари Ллойд Остин Сенатнинг маблағлар бўйича қўмитаси Қўшма Штатлар “оғир сиғимли ўқ-дорилар” етказиб беришни тўхтатгани ва Исроилга қисқа муддатли ҳарбий ёрдам кўрсатиш масаласини ҳам кўриб чиқаётганини тасдиқлаган.

Маълумот учун, АҚШ Президенти Жо Байден Исроил Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида ҳарбий амалиёт бошласа, унга айрим турдаги қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилганди. 

Шу билан бирга, у Қўшма Штатлар Исроилга мудофаа қобилиятини сақлаб қолиш учун зарур бўлган "Темир гумбаз" ҳаво мудофаа тизими учун снарядларни етказиб беришда давом этишига ишонтирган. 

"Исроил хавфсизлигини таъминлашдан бош тортмаймиз, аммо унинг ҳудудларда (масалан, Рафаҳда) уруш олиб бориш қобилиятини қўллаб-қувватлашни истамаймиз", деган Жо Байден.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жо Байден ҲАМАС Рафаҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made