Беҳбудий ва Баҳодир Йўлдошев мукофотлари таъсис этилди

Жамият

image

Ўзбекистонда жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири, маърифатпарвар, ёзувчи, публицист, драматург ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳамда театр ва кино актёри, режиссёр Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофотлар таъсис этилади. Бу ҳақда жорий йилнинг 27 сентябрь куни 606-сонли ҳукумат қарори билан қабул қилинган “Драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги мукофот тўғрисида” ҳамда “Ёш режиссёрлар учун Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофот тўғрисида”ги низомларда сўз боради.

Ушбу низомларга кўра, мукофот ғолибларини аниқлаш учун ҳар 2 йилда 1 маротаба танлов ўтказилади.
Мукофотлар билан режиссура ва драматургия соҳаларида фаол ижод қилаётган режиссёр ва драматурглар театрлар репертуарини долзарб мавзудаги саҳна асарлари билан бойитишга қўшган муносиб ҳиссаси учун тақдирланади. 

Ғолибларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 50 баробари (20 млн 600 минг сўм) миқдорида 1 марталик пул мукофоти ҳамда диплом ва статуэткалар берилади. 

Ижодкорларни мукофотлар билан тақдирлаш бўйича таклифлар тегишли ташкилотлар томонидан Маданият вазирлигига тақдим этилади. Маданият вазирлиги номзодлар бўйича таклифларни кўриб чиқиб, танлов ўтказилаётган йилнинг 1 февралигача тегишли комиссияга тақдим этади. Комиссия 1 мартгача номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ҳар бир мукофот бўйича энг муносиб 1 нафардан номзод бўйича якуний қарор қабул қилади.

Мукофотлар 27 март – Халқаро театр куни арафасида Маданият вазири ёки унинг тегишли ўринбосари томонидан тантанали тарзда топширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

режиссёр Баҳодир Йўлдошев Маҳмудхўжа Беҳбудий драматургия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг