Беларусь олимлари инновацион маҳсулот яратди

Олам

image

Олимлар ҳомиладор аёллар ва болалар учун фойдали янги чой навини ишлаб чиқди.

Минск сабзавот заводида этиштирилаётган 17 хил хушбўй ўсимликлар асосида 6 турдаги янги чой ичимлиги рецепти ишлаб чиқилди. Табиий хом ашё таркибида C, Б1, Б2, Б6, Б9, калций, магний, темир, калий, эфир мойлари мавжуд. 

Ушбу чой метаболик жараёнларни нормаллаштиришга, гемоглобин даражасини оширишга, жисмоний ишлашга, иммун тизимини мустаҳкамлашга, юқори антиоксидант фаолликка эга бўлишга, хотирани яхшилашга ёрдам беради. 

Олимлар янги чойни клиникада синовдан ўтказди ва Беларусснинг Соғлиқни сақлаш ва таълим вазирлиги томонидан истеъмолга яроқли эканлиги тасдиқланди.

Ушбу чойни жамоатчиликка таништириш мақсадида, турли идоралар вакиллари, метрополитен мактабларининг ота-она қўмиталари ва талабалари иштирокида семинар-тадбири ўтказилди. Яқин кунларда ушбу чой дўкон расталаридан ўз ўрнини эгаллайди.

Зарнигор Абдумаликова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг