Биз овозимизни чиқаришимиз керак – Гвардиола яна Фаластинни қўллаб-қувватлади (видео)

Спорт

image

“Манчестер Сити” бош мураббийси Пеп Гвардиола Фаластин халқини қўллаб-қувватлашда давом этишини ва дунё бўйлаб содир бўлаётган урушлар инсоният учун умумий муаммо эканини айтди. Бу ҳақда у Англия Лига кубоги доирасида “Ньюкасл”га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.

“Бугун биз содир бўлаётган воқеаларни аниқ кўриб турибмиз. Фаластинда, Украинада, Суданда ва бошқа жойларда бўлаётганлар – буларнинг барчаси инсон сифатида бизнинг муаммоларимиз”,  дейди Гвардиола.

55 ёшли мураббий уруш ҳудудларидан тарқалган тасвирлар уни чуқур изтиробга солишини айтиб, бегуноҳ инсонлар, айниқса болаларнинг ҳалок бўлаётгани ҳеч қандай ғоя билан оқланмаслигини билдирган.

“Биз овозимизни чиқаришимиз керак. Акс ҳолда, адолат шунчаки йўқолади. Агар бирор фикрни ҳимоя қилиш учун минглаб бегуноҳ одамлар ўлдирилса, йўқ! Мен бунга қарши чиқаман. Доим шундай қиламан”, деди у.

Гвардиола инсон ҳаёти энг олий қадрият эканини қайд этиб, технологик тараққиётга қарамай, инсоният ҳануз зўравонликдан воз кеча олмаётганидан афсусдалигини маълум қилган.

Шунингдек, у АҚШда ноқонуний муҳожирларга қарши чоралар фонида юзага келган норозилик намойишлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари иштирокидаги отишмаларни ҳам эслатиб ўтган.

Қайд этиш жоиз, Гвардиола Фаластин халқини қўллаб-қувватлаган кам сонли машҳур спорт шахсларидан бири ҳисобланади. У аввал ҳам бир неча бор Ғазодаги уруш ва тинч аҳолининг азоб-уқубатлари ҳақида очиқ гапирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пеп Гвардиола Барселонада Фаластинни қўллаб-қувватлашга бағишланган хайрия кампанияси доирасида ўтказилган конференцияда иштирок этган ва бомбардимон қилинган уйлар вайроналари остида ота-онасидан айрилган фаластинлик болалар тақдирига қайғуришини айтиб ўтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пеп Гвардиола Фаластин “Манчестер Сити”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг