Блогерлар билиши шарт: улар қай тартибда солиқ тўлайди? (видео)
Жамият
−
26 Май 2981 2 дақиқа
100 АҚШ долларлик купюрада сурати туширилган АҚШнинг асосчиларидан бири Бенжамен Франклин айтганидек, бу дунёда ўлим ва солиқлардан бўлак ҳеч нарса аниқ (муқаррар) эмас. Муқим бир мамлакатда фаолият юритувчи ҳар бир яшарманнинг солиқларда ўз улуши бор. Шу нуқтаи-назардан, яқин кунларда кўп муҳокамаларга сабаб бўлган блогерларнинг солиқ тўлаш мавзуси янада ойдинлашди. Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган блогерлар айнан қайси йўл ва тартибда давлат солиғини тўлаши баён қилинди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасининг ахборот хизмати хабар берди.
Унда қайд этилишича, мамлакат ҳудудида блогерлик фаолиятини уч хил кўринишда амалга ошириш мумкин. Биринчиси, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида. Бунда блогер расмий ходим ёллай олмайди ва администратор ишлатиши ҳам мумкин эмас. Бу тартибда фаолият олиб борувчи блогерлар 2026 йил 1 январдан 1 миллиард сўмгача даромад учун 1 фоиз миқдорда айланмадан олинадиган солиқлар тўлайди.
Иккинчиси, бу якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият юритиш. Маълумотларга кўра, бу ҳуқуқий мақом блогерлар орасида энг кўп қўлланилади. Бунда блогерлар реклама, фото ва видео хизматларни кўрсатиши ва бештагача ходим ёллаши мумкин бўлади. 2026-йил 1-январдан бошлаб 1 миллиард сўмгача бўлган даромад учун ЯТТ тартибидаги соҳа эгалари 1 фоиз миқдорда айланмадан олинадиган солиқ тўлайди. Бироқ бир нарсани унутмаслик керак, агар даромад 1 миллиард сўмдан ошса, умумий солиқ режимида қўшилган қиймат солиғи, фойда ва ижтимоий солиқлар ҳам тўланиши шарт бўлади.
Учинчиси эса, юридик шахс сифатида фаолият олиб борувчи блогер сифатида рўйхатдан ўтиш. Бунда 12 фоиз миқдорда қўшилган қиймат солиғи, 15 фоиз миқдорда фойда солиғи, 12 фоиз миқдорда ижтимоий солиқ ва бошқа солиқлар тўланади.
Агар блогер ҳеч қандай рўйхатдан ўтмасдан, жисмоний шахс сифатида ишласа ва реклама хизматидан даромад топаётган бўлса, унда солиқ органига тегишли тартибда йилига бир марта декларация топшириб, 12 фоиз миқдорда даромад солиғини тўлаши керак бўлади. Бунда жараён масофадан туриб, “Солиқ” мобил иловаси орқали ёки мй3.солиқ.уз порталига кирган ҳолда декларацияларни тўлдириш орқали амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 3 миллиондан ортиқ обуначига эга олти нафар топ блогер 2025 йил давомида жами 2,7 миллиард сўм даромад топиб, бюджетга 110,4 миллион сўм солиқ тўлагани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси