Бразилия 2029 йилги клублар ўртасидаги ЖЧга мезбонлик қилиши мумкин
Спорт
−
27 Январь 666 1 дақиқа
Бразилия FIFA’дан 2029 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини беришни сўради. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.
Манбага кўра, ушбу илтимос кеча, 26 январь куни Бразилияда бўлиб ўтган учрашув чоғида билдирилган. Унда FIFA президенти Жанни Инфантино, Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силва, мамлакат миллий терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ҳамда Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) раҳбари Самир Чауд иштирок этган.
Қайд этилишича, Жанни Инфантино ҳозирда Бразилияда бўлиб турибди. У 2027 йилда Бразилияда ўтказилиши режалаштирилган FIFA аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини тарғиб қилиш тадбирларида қатнашмоқда.
Маълумот учун, ҳозирча 2029 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланмани кафолатлаган ягона Бразилия клуби 2025 йилги Либертадорес кубоги ғолиби “Фламенго” ҳисобланади.
Live
Барчаси