Бразилиянинг собиқ президенти 27 йилга қамалди

Олам

image

Бразилияда собиқ президент Жаир Болсонару давлат тўнтаришига уриниш иши бўйича 27 йил 3 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда G1 портали хабар берди.

Бу муддатнинг 24 йил 9 ойи қамоқ жазосидан иборат бўлиб, ёпиқ тартибда ўталади, қолган 2,5 йили эса уй қамоғи шаклида белгилангани айтилмоқда. Ҳозирда Болсонару суд қарорларига риоя қилмагани сабабли уй қамоғида сақланмоқда.

Бразилия Бош прокуратураси 2025 йил февралида унга 2022 йилдаги давлат тўнтариши уринишида айблов қўйган эди. Терговчиларнинг маълумотига кўра, Болсонару ўшанда амалдаги Президент бўлган Луис Инасиу Лула да Силва ва вице-президент Жералду Алкминдни ўлдириш режаси ҳақида хабардор бўлган, бу фитнада ҳарбийлар гуруҳи иштирок этган.

2024 йил ноябрида Бразилия полицияси ҳам уни Лула да Силвага қарши уюштирилган фитнада иштирок этганликда айблаган. Болсонару 2019 йилдан 2023 йилгача президент лавозимида ишлаган, ундан кейин ҳокимиятга Лула да Силва келган. 2023 йил январида Болсонару тарафдорлари сайлов натижаларига норозилик билдириб, Бразилия шаҳрида ҳукумат биноларини эгаллашга уринган, бироқ полиция уларни бостирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка раҳбари Дональд Трамп Бразилиядаги собиқ президент Жаир Болсонаруга қарши суд иши бошлангани учун мамлакатга божлар билан таҳдид қилган эди. Трамп Болсонаруни ўзининг иттифоқчиси деб билади ва унга нисбатан олиб борилган судни адолатсизлик деб атаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия Жаир Болсонару Луис Инасиу Лула да Силва

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг