Бу йил Марказий Осиёда қизамиқ билан касалланиш 3000 фоизга ошди – UNICEF

Саломатлик

image

2023 йилнинг январидан 5 декабрига қадар Европа ва Марказий Осиёда қизамиқ билан касалланганлар сони 2022 йилдаги 909 тадан 30 601 нафарга етди. Касалликлар сони 3266 фоизга ошди. Бу ҳақда UNICEF хабар берди. 

2023 йил октябрдан ноябргача Европа ва Марказий Осиёда қизамиқ билан касалланиш деярли икки бараварга ошган. Иммунитет заифлиги сабабли минтақада касалланишлар сони ортиб бормоқда.

UNICEF'нинг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори РеГина Де Доминичиснинг сўзларига кўра, эмлаш қамрови камайишининг қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари кўпайишидан аниқроқ аломат йўқ.

"Бу кескин ўсиш болаларни ушбу хавфли ва ҳалокатли касалликдан ҳимоя қилиш учун шошилинч эътибор ва соғлиқни сақлаш чораларини талаб қилади", дейди у.

Қизамиқ болалар саломатлигига ҳалокатли таъсир кўрсатади, баъзан эса ўлимга олиб келади. Бу болалар иммун тизимининг узоқ муддатли заифлашишига олиб келади ва уларни бошқа юқумли касалликларга, шу жумладан пневмонияга нисбатан заифроқ қилади.

UNICEF'нинг сўнгги маълумотларига кўра, қизамиқ билан касалланишнинг энг юқори даражаси Қозоғистонда қайд этилган: ҳар 100 минг аҳолига 69 та ёки 13 254 та ҳолат. Қизамиқ билан касалланиш бўйича Қирғизистон иккинчи ўринда туради: ҳар 100 000 аҳолига 58 та, яъни 3811 та ҳолат. Ўтган ҳафта миллий эпидемияни эълон қилган Руминияда 100,000 кишига 9,6 та, жами 1 855 та ҳолат мавжуд.

Қизамиқ билан касалланишнинг кўпайиши бутун минтақада эмланиш қамровининг пасайиши билан боғлиқ.

Вазиятнинг ёмонлашишига олиб келувчи омиллар орасида вакциналарга бўлган талабнинг пасайиши, қисман нотўғри маълумотлар ва COVID-19 пандемияси даврида ва ундан кейин кучайган ишончсизлик, соғлиқни сақлаш хизматларининг узилиши ҳамда бирламчи тиббий ёрдам тизимларининг заифлиги киради.

Охирги статистикаларга кўра, 2019-2021 йиллар оралиғида Европа ва Марказий Осиёда 931 мингга яқин бола мунтазам эмлашдан бутунлай ёки қисман ўтиб кетган. Европа ва Марказий Осиёда қизамиққа қарши эмлашнинг биринчи дозаси 2019 йилдаги 96 фоиздан 2022 йилда 93 фоизга камайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий Осиё қизамиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг