Бугун Ўзбекистон Австралия билан ўйнайди

Спорт

image

Бугун, 30 январь куни футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогидаги 2-учрашувини ўтказади. Нодир Элибоев шогирдларига бу турда Австралия терма жамоасига рақиблик қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 13:00 да бошланади.

Жорий йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон терма жамоаси “C” гуруҳи 1-турида Тожикистонга қарши баҳс олиб борди ва 0:0 ҳисобидаги дуранг билан айни дамда гуруҳда 1 очко билан Япониядан кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳ босқичидаги сўнги учрашув жорий йилнинг 1 февраль куни Япония терма жамоаларига қарши бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогида узлуксиз иштирок этиб келаётган тўртта жамоадан бири ҳисобланади. Ўзбекистон терма жамоаси қитъа биринчилиги тарихида тўрт бор финалгача етиб борган ва тўтр марта кумуш медалларга сазовор бўлган. Шунингдек, олти марта бронза медалини қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Австралия футзал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг