Бугун Ўзбекистон Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди
Спорт
−
05 Ноябрь 11166 1 дақиқа
Бугун, 5 ноябрь куни Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатидаги дастлабки учрашувида майдонга тушади. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайга қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.
48 та жамоа иштирокида бўлиб ўтадиган кичик мундиалнинг “Ж” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги навбатдаги баҳсни 8 ноябрда Ирландияга қарши, гуруҳ босқичининг сўнгги учрашуви эса 11 ноябрь куни Панама ўсмирларига қарши ўтказилади.
Маълумот учун, 2023 йилда Индонезияда бўлиб ўтган FIFA U-17 Жаҳон чемпионатида Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақанинг чорак финалига қадар етиб борган эди. Чорак финалда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Франция U-17 жамоасига имкониятни бой берган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қатар бўлиб ўтадиган FIFA U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси кичик мундиал учун қайдномани эълон қилган эди.
Live
Барчаси