Бугун ўзбекистонлик спортчилар Олимпиададаги иштирокини бошлайди
Спорт
−
14 Февраль 1706 1 дақиқа
Бугун, 14 февраль куни Милан-Кортина – 2026 қишки Олимпия ўйинларининг расмий 8 кун баҳслари бўлиб ўтади. Кун доирасида ўзбекистонлик спортчилар Медет Назаров ва Даниил Ейбог Олимпиададаги иштирокини бошлайди.
Медет Назаров Тошкент вақти билан 14:00 да гигант-слаломдаги дастлабки стартини амалга оширади. Даниил Ейбог эса 15 февралга ўтар кечаси 00:15 да шорт-трек бўйича 1500 метр масофадаги чорак финал баҳсини ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро конькичилар иттифоқи қишки Олимпия ўйинлари дастурлари кесимида лицензиялар тақсимотини қайта амалга оширгандан сўнг Ўзбекистон делегацияси аъзоси Даниил Ейбог 1500 метр масофада ҳам иштирок этиши тасдиқланганди.
Live
Барчаси