Бухорода тарихий ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,4 млрд сўм талон-торож қилинди

3-саҳифа

image

Бухорода тарихий ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,4 млрд сўм талон-торож қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Бухоро шаҳридаги бир қатор тарихий ёдгорликлар – “Хўжа Калон” масжиди, “Ҳусайни” ва “Нодир Девонбеги” мадрасалари ҳамда “Арк” мажмуаси деворларини реставрация ва таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишилганда ушбу ёдгорликларда бажарилган иш ҳужжатларига сохта ёзувлар киритиш йўли билан:

  • “Хўжа Калон” масжидида 731 млн. сўм;
  • “Ҳусайни” мадрасасида 216 млн. сўм;
  • “Нодир Девонбеги” мадрасасида 90 млн. сўм талон-торож қилинган.

Бухоро шаҳри тарихий маркази ҳудудида жойлашган 74 та объектга манзил кўрсатгич белгилари ўрнатиш учун ажратилган 50 млн сўм бюджет маблағи ҳам талон-торож қилингани аниқланган.

Бундан ташқари, Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдор шахслари томонидан 2,3 млрд сўм бюджет маблағи товар-моддий бойликлар сотиб олиш учун сарфлангани юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, амалда маблағлар ўғирланган.

Ўрганиш натижасига кўра, Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро ёдгорликлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made