Буруну Фернандеш Бекхэмнинг 26 йиллик рекордини янгилади

Спорт

image

Кеча, 15 март куни Англия Премьер-лигасида “Манчестер Юнайтед” жамоаси “Астон Вилла”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Бруну Фернандеш Дэвид Бекхэмнинг 26 йиллик клуб рекордини янгилади. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Ўйиннинг голлари Каземиро, Матеус Кунья ва Бенжамин Шеско томонидан киритилди. “Астон Вилла” жамоа сафида Росс Баркли гол урди.

Учрашувда Бруну Фернандеш иккита голли узатмани амалга ошириб, Премьер-лиганинг жорий мавсумида 16 та голли узатма муаллифига айланди ва 2000 йилда Бекхэм томонидан ўрнатилган рекордни янгилади. Премьер-лига тарихида битта мавсумда голли узатмалар бўйича рекорд Тьерри Анри ва Кевин де Брюйнега тегишли бўлиб, улар 20 узатма билан 2002-2003 ва 2019-2020 мавсумларида бу кўрсаткични қайд этган.

Айни пайтда “Манчестер Юнайтед” 54 очко билан АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринни мустаҳкамлади, “Астон Вилла” эса 51 очко билан тўртинчи ўринда турибди. 

Кейинги ўйинда “Манчестер Юнайтед” жорий йилнинг 20 март куни сафарда “Борнмут”га қарши майдонга тушади, икки кундан сўнг эса “Астон Вилла” “Вест Хэм”ни қабул қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

“Манчестер Юнайтед” Премьер-лига Дэвид Бекхэм Бруну Фернандеш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг