“Чанг-тўзон кузатилади”. Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
20 Апрель 21291 1 дақиқа
Бугун, 20 апрель куни Ўзбекистоннинг бир қанча вилоятларида чанг-тўзон кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18-23 апрель кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси