Черногория туркияликлар учун ҳам визасиз режимни бекор қилди

Олам

image

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Черногория Туркия фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Маълумотларга кўра, шу йилнинг 25 октябрь куни Черногориянинг Подгорица шаҳрида  бир гуруҳ Туркия фуқаролари черногорияликни ҳақорат қилиб, унга пичоқ билан зарар етказган. Унинг ҳаёти хавф остида бўлмаса ҳам, 26 октябрь куни маҳаллий аҳоли кўчаларда намойиш бошлаган. Намойишчилар  Туркия рақамлари бўлган машиналарга ўт қўйган ва шаҳар марказидаги Туркия ресторанини бузиб ташлаган.

Полициянинг хабар беришича, Черногория фуқаросига ҳужум қилишда гумон қилинган икки киши: Туркия фуқароси ва Озарбайжон фуқароси ҳамда ушбу икки давлат паспортига эга бўлган яна 45 киши ҳибсга олинган. 

Тартибсизликлар фонида Черногория ҳукумати хорижий фуқароларнинг ҳаракатланишини назорат қилиш мақсадида Туркия билан 2008 йилда жорий қилинган визасиз режимни тўхтатишини маълум қилган. 

“Бу қарор Черногорияда жойлашган тахминан 14 минг Туркия фуқаросининг манфаатлари ва хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда чиқарилди. Иқтисодий фаолликни сақлаб қолиш ва икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида биз тез орада Туркия билан  музокараларни бошлаймиз. Бу шериклик ва яхши қўшничилик руҳида, ҳар икки томон манфаатларига жавоб берадиган энг яхши ҳамкорлик моделини ишлаб чиқиш мақсадида амалга оширилади”, дейди мамлакат Бош вазири Миложко Спажич. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Черногория ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам  визасиз режимни бекор қилган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Туркия визасиз режим Черногория

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг